Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қўшин
56-модда - Жиҳод мусулмонларга фарздир. Ҳарбий таълим мажбурий бўлиб, 15 ёшга етган ҳар бир мусулмон эркак жиҳодга тайёрланиши учун ҳарбий таълим олиши фарздир. Аммо ҳарбий хизмат фарзи кифоядир.
57-модда - Қўшин икки қисмдан иборат: 1) Эҳтиётий (захира) қисм. Бу қисм қурол кўтаришга қодир бўлган барча мусулмонлардан иборат. 2) Ҳарбий хизматдаги доимий қисм. Улар учун хизматчилар каби давлат бюджетидан маош тайинланади.
58-модда - Қуролли кучлар яхлит куч бўлиб, қўшинни ташкил қилади. Ундан алоҳида бўлинма танлаб олиниб, ўзига хос услубда тартиблаштирилади ва унга муайян сақофат берилади. Бу бўлинмалар шуртадир.
59-модда - Тузумни ҳимоя қилиш, ички хавфсизликни таъминлаш ва ижроий жиҳатларнинг барчасини бажариш шуртага топширилади.
60-модда - Қўшин учун амирлар байроғи (ливо) ва қўшин байроқлари (роя) тайинланади. Халифа қўшин қўмондони этиб тайинлаган шахсга шахсан ўзи амир байроғини топширади. Қўшин байроқларини эса байроқдор амирлар тақдим этадилар.
61-модда - Халифа қўшиннинг бош қўмондонидир. У штаб бошлиғини, ҳар бир байроқ (ливо) учун амирни ва ҳар бир бўлинма учун бошлиқни тайинлайди. Аммо қўшиндаги бошқа мартабаларни қўшин бошлиқлари ва байроқдор амирлар тайинлайдилар. Штабларга бирор шахсни тайинлаш унинг ҳарбий билими даражасига қараб бўлади ва уни штаб бошлиғи тайинлайди.
62-модда - Қўшиннинг ҳаммаси яхлит бўлиб, махсус қароргоҳларга жойлаштирилади. Бу қароргоҳларнинг баъзилари турли вилоятларга ва баъзилари стратегик нуқталарга жойлаштирилади. Баъзи қароргоҳлар эса доимий кўчиб юрадиган тезкор гуруҳлардан иборат бўлиб, зарба берувчи кучлар ҳисобланади. Бу қароргоҳлар бир неча мажмуалар таркибида тартиблаштирилади. Ҳар бир мажмуа қўшин номи билан аталиб, рақамланади, масалан, биринчи қўшин, учинчи қўшин ёки вилоят ё амола номи билан аталади.
63-модда - Қўшинда олий ҳарбий таълим тўлиқ берилиши, қўшиннинг фикрий савияси имкони борича юксалтирилиши ҳамда қўшиндаги ҳар бир шахс - умумий шаклда бўлса ҳам - унда Исломий онг пайдо бўлиши имконини берадиган Ислом сақофати билан бойитиб борилиши шарт.
64-модда - Ҳар бир қароргоҳда етарли миқдорда олий ҳарбий билимга, ҳарбий тактика ва уруш олиб боришда тажрибага эга штабларнинг мавжуд бўлиши ва бу штаблар қўшинда умумий тарзда имкон қадар тўлиқ шакллантирилиши вожиб.
65-модда - Қўшин Исломий қўшин сифатида ўз вазифасини бажаришга имконият берадиган даражада қурол-яроқ, ўқ-дори, техника, зарур воситаларга эга бўлиши шарт.
186-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|